Месси ПСЖдан кетиши мумкин
Спорт
−
01 Март 2022
3985ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси мавсум охирида Париж клубини тарк этиши мумкин. Аргентиналик футболчининг шартномасида у исталган вақтда жамоани тарк этиш ҳуқуқига эгалиги кўрсатилган банд бор. Бу ҳақда журналист Эдуардо Инда хабар берди.
Таъкидланишича, Месси "Интер Майами" раҳбарияти билан алоқага чиққан. Аргентиналик футболчи келаси мавсумда Америка клубида ўйнаш имкониятига эга.
Бундан ташқари, "Интер Майами" Мессининг собиқ жамоадошлари Луис Суарес ва Серхио Бускетсни ҳам ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Маълумот учун, 34 ёшли аргентиналик футболчи жорий мавсумда ПСЖ билан Лига 1 нинг 16 та ўйинида майдонга тушиб, 2 та гол ва 11 та голли узатмани амалга оширди. Будан ташқари, ҳужумчининг ҳисобида Чемпионлар лигасининг 6 та ўйинида 5 та гол ҳам бор.
Шахбоз Қаҳҳоров
LiveБарчаси