Месси Озарбайжонда Алиевнинг неваралари билан кўришди

Спорт

image

Аргентиналик юлдуз ҳужумчи Лионел Месси Озарбайжонга борди. Футболчи 11 декабрь куни “Baku Crystal Hall”да мухлислар билан учрашув ўтказди. 

Леонинг Бакуга боришидан мақсад унинг фаолияти ҳақида фильмни намойиш этишдан иборат.

Тадбирлар давомида Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг набиралари Бакуда Лионель Месси, Луис Суарес, Серхио Бускетс ва Хорди Алба билан учрашди.

“Озарбайжон маданияти ва халқи билан яқиндан танишиш имконига эга бўлдим. Ушбу учрашув учун барчага раҳмат айтмоқчиман. Қўллаб-қувватлаш ва меҳмондўстлик юқори даражада бўлди”, дейди Месси.

Маълумот учун, Месси 2023 йилнинг ёзидан буён Американинг “Интер Майами” клубида тўп сурмоқда. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома муддати 2025 йил охиригача ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Илҳом Алиев Месси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг