Месси “Барселона”да қанча вақт ўйнаши ҳақида гапирди
Спорт
−
19 Октябрь 2019
5728Каталониянинг "Барселона" клуби ҳужумчиси Лионель Месси клуби билан умрбод муддатга шартнома имзолаши мумкинлиги ҳақида гапирди.
"Бу ҳақиқат, "Барселона" менга умрбод муддатга шартнома таклиф қилди, аммо шартнома мени боғлаб қўйишини истамаслигимни айтдим.
Мен шартнома учун эмас, рақобат ва юксак марралар сафи давом этишни хоҳлайман. Аммо айтишим мумкинки, фаолиятимнинг сўнггига қадар "Барселона"да қоламан", дейди Лионел Месси.
Мессининг "Барселона" билан тузган шартномаси 2021 йил ёзига қадар мўлжалланган.
Маълумот учун, Лионел Месси 1987 йилда Аргентинада туғилган. "Барселона"нинг асосий жамоасида 2003 йилдан бери ўйнаб келмоқда.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023