Месси 1,4 млрд евролик маошни рад этди

Спорт

image

Саудия Арабистони Про-лигаси клуби “Ал-Иттиҳод” эгаси ва президенти Анмар Аль-Хаили аргентиналик ҳужумчи Лионель Мессига 1,4 миллиард евро шартнома таклиф қилганини очиқлади ва келажакда футболчи билан келишув имзолашга умид билдирди. Бу ҳақда TyC Sports хабар берди.

“Мен у билан аввалроқ, ПСЖ билан шартномаси тугаганида боғланган эдим. Унга йилига 1,4 миллиард евро маош таклиф қилдим, аммо у рад этди, чунки Мессининг оиласи Қўшма Штатларни афзал кўради. Мен буни ҳурмат қиламан ва уни “Ал-Иттиҳод”га келишидан доимо хурсанд бўламан. Лео хоҳлаган пайтда келиши мумкин”, дейди Аль-Хаили.

Лионель Месси 2023 йил ёзидан бери “Интер Майами” сафида ўйнаб келмоқда ва MLS’нинг асосий юлдузи ҳисобланади. Агар аргентиналик юлдуз қитъаларни ўзгартиришга қарор қилса, Саудия Арабистони буни амалга оширишга тайёр. 

Эслатиб ўтамиз, “Ал-Иттиҳод” клуби президенти Анмар Аль-Хаили Лионель Мессини ўз жамоасида кўришни орзу қилаётганини ва бунга эришиш учун молиявий чекловларсиз ҳаракат қилишга ва умрбод шартнома таклиф қилишга тайёрлигини маълум қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Саудия Арабистони Лионель Месси “Ал-Иттиҳод”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг