Мерц ва Моди Ҳиндистонда варрак учирди (видео)

Олам

image

Илк бор Ҳиндистонга расмий ташриф буюрган Германия канцлери Фридрих Мерц кеча, 12 январь куни Аҳмадобод шаҳридаги Сабармати дарёси бўйида Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди билан Халқаро варрак фестивалида иштирок этди. Моди Германия канцлерини расман ўша ерда кутиб олди. Бу ҳақда “Times of India” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, тадбирнинг очилиш маросими, Германия ва Ҳиндистон раҳбарлари Маҳатма Гандининг машҳур марказларидан бири бўлган Сабармати Ашрамига ташриф буюрганларидан кейин бўлиб ўтган. Етакчилар тадбир давомида очиқ транспорт воситасида сайр қилган ва варрак учириб, томошабинларнинг олқишига сазовор бўлган. Шунингдек, улар Маҳатма Гандига ҳам ҳурмат бажо келтирган. 

Тадбирда Аҳмадободнинг Unesco жаҳон мероси рўйхатидаги Walled City ҳудудидаги анъанавий “пол” (кичик маҳалла)нинг ҳаётий ўлчамдаги нусхаси яратилган. Ҳиндистон Бош вазири канцлерни “пол” бўйлаб айлантирган, варрак ясаш ҳунарини ҳам намойиш этган ва Ҳиндистонда варрак учириш тарихини экспонатлар, диорамалар ва ҳунармандларнинг жонли намойишлари орқали кўрсатган.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йилнинг декабрь ойида Россия Президенти Владимир Путин ҳам 2021 йилдан бери биринчи марта Ҳиндистонга ташриф буюрганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Ҳиндистон Нарендра Моди Фридрих Мерц

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг