Мексикада босқинчилар ўғирлаб кетган ўзбекистонликлар қутқарилди
Жамият
−
12 Декабрь 2022
11450Мексика ҳуқуқ-тартибот ходимлари бир гуруҳ босқинчилар томонидан ўғирлаб кетилган 7 нафар ўзбекистонликни қутқарди. Бу ҳақда Мексика маҳаллий полицияси хабар берди.
Қайд этилишича, Дуранго штати полицияси Гомес Паласио шаҳридаги фермада мажбуран ушлаб турилган етти нафар осиёлик фуқарони қутқарган. Уларни ушлаб турган аёл 1200 доллар талаб қилган.
Ушбу шахслар ўзбекистонлик бўлиб, уларнинг беш нафари эркак, бир аёл ва бир нафар вояга етмаган бола бўлган.
Маълум бўлишича, уларнинг соғлиги ҳозирда яхши. Улар Миллий Миграция институти ҳимоясида қолган. Ҳозирда жиноят содир этган аёл ҳибсга олинган. Унга нисбатан жиноий иш очилган.
Эслатиб ўтамиз, Самарқандда фуқарони Туркия, Бирлашган Араб Амирликлари ва Мексика орқали АҚШга ноқонуний жўнатмоқчи бўлган шахс ушланганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь