Мексика Президенти самолётини сотди. Уни Марказий Осиёдаги давлат раҳбари харид қилди

Олам

image

Мексика ҳукумати бир неча йил аввал сотувга қўйган президент самолётини Тожикистон ҳукуматига 1,66 миллиард песо (92 миллион доллар)га сотди. Бу ҳақда кеча, 20 апрель куни давлат раҳбари Андрес Мануэль Лопес Обрадор маълум қилди.

“Мексика халқига маълум қиламанки, бугун президент самолётининг олди-сотдиси бўйича шартнома тузилди. Тожикистон ҳукумати расмий ҳисоб-китобларга кўра, 1 658 684 400 песо ўтказди”, деб ёзди у ўзининг Twitter'даги саҳифасида.

Мексика раҳбарининг сўзларига кўра, бу маблағ иккита шифохона қуришга йўналтирилади.

Маълумот учун, 2012 йилда Президент Фелипе Кальдерон даврида буюртма қилинган самолёт Мексикага 2016 йил февралида, бошқа Президент Энрике Пеня Нето раҳбарлиги даврида келган. Турли ҳисоб-китобларга кўра, самолёт учун 220 миллион доллардан 400 миллион долларгача пул тўланган. 2018 йилнинг 1 декабрида ҳокимиятга келган Лопес Обрадор авиалайнердан фойдаланмаган ва бир неча бор унга янги хўжайин топишга ваъда берган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг