МДҲ ҳукумат раҳбарлари Тожикистонда йиғилди
Олам
−
05 Июнь 8749 2 дақиқа
Бугун, 5 июнь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг ҳукумат раҳбарлари Душанбеда йиғилди. Улар Миллат саройида Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон билан учрашди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, учрашувда томонларнинг Ҳамдўстлик доирасидаги ҳамкорлиги ва Тожикистоннинг МДҲга раислиги кун тартиби масалалари муҳокама қилинган.
Имомали Раҳмон Тожикистон раислигининг устувор йўналишлари, жумладан, мамлакат томонидан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш ва кенгайтириш, долзарб масалаларни ҳал этиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида тўхталган.
Тожикистон ўз иштироки, хусусан, МДҲга амалдаги раислиги доирасида барча аъзо давлатлар ўртасида кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича конструктив ишларни амалга ошираётгани алоҳида таъкидланган.
“Бу йўналишда амалга оширилаётган чора-тадбирлар, авваламбор, дўстлик, ҳурмат ва ўзаро ишонч, ўзаро манфаатли ҳамкорлик тамойилларига асосланиб, барча томонлар манфаатларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилмоқда”, деб таъкидлади Имомали Раҳмон.

Шу билан бирга, давлат раҳбари Тожикистон барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишни таъминлаш, шунингдек, бутун Ҳамдўстлик ҳудудида барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш учун ҳамкорликнинг барча йўналишлари бўйича ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёрлигини таъкидлаган.
МДҲнинг 2030 йилгача бўлган даврга мўлжалланган Иқтисодий ривожланиш стратегиясининг иккинчи босқичини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режасини қабул қилиш Тожикистоннинг Ҳамдўстлик доирасидаги раислигидаги муҳим масала экани қайд этилди. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бўйича мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, глобал муаммоларни ҳал этиш бўйича бир-бирларининг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, музликларни асраш бўйича юқори даражадаги биринчи халқаро конференция якунлари юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилган.

Бундан ташқари, хавфсизликни таъминлаш, замонавий чақириқ ва таҳдидларга қарши курашиш соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш зарур, деб топилган.
Суҳбат якунида мамлакат Президенти, муҳтарам Имомали Раҳмон МДҲга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлиси ишига муваффақиятлар тилаган.
Live
Барчаси