Мбаппе ПСЖнинг таклифини рад этди. Футболчининг отаси Парижда қолишга ундамоқда
Спорт
−
26 Август 2021
3943ПСЖ’нинг 22 ёшли ҳужумчиси Килиан Мбаппе клуб таклиф қилган иккита янги шартномани рад этди. Бу ҳақда “L’Equipe” нашри хабар тарқатди.
Биринчиси, умумий маоши 125 миллион евродан иборат беш йиллик шартнома. Бироқ франциялик футболчи уни жуда узоқ муддатли, деб ҳисоблаган. Иккинчиси, 2024 йилгача бўлган шартнома таклиф қилинди, аммо Килиан бу таклифни ҳам рад этди. Футболчининг отаси Вилфрид Мбаппе ПСЖ билан шартномани узайтириш тарафдори. У ўғлига парижликлар таклифини қабул қилишни ва 36 миллион евро маошга эга уч йиллик шартнома тузишни маслаҳат берганди.
Килианнинг адвокати Дельфин Верхейден футболчининг “Реал”га ўтишини истамоқда ва уни футбол тарихини ёзиш ҳамда ўз меросини қолдиришга ундамоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, “қаймоқранглилар” Килиан Мбаппе учун ПСЖга 160 миллион евролик расмий таклиф билдирган, аммо рад жавобини олганди. Агарда “Қироллик клуби” 200 миллион еврога яқин пул тўласа, парижликлар раҳбарияти ҳужумчини сотиш вариантини кўриб чиқади.
Маълумот учун, Мбаппе ўтган мавсумда Франция чемпионатининг 31 ўйинида майдонга тушиб, 27 гол ва 7 та голли узатмани амалга оширган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь