Мбаппе АҚШда шифохонага ётқизилди

Спорт

image

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе Қўшма Штатларда шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда клуб расмий сайтида хабар берилди.

“Футболчимиз Килиан Мбаппе ўткир гастроэнтеритдан азият чекмоқда ва бир қатор таҳлиллар топшириш ҳамда тегишли даволаниш курсини ўташи учун шифохонага ётқизилди”, дейилади клуб баёнотида.

Маълумот учун, 26 ёшли футболчи соғлиғи билан боғлиқ муаммолар сабабли Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 1-туридаги Саудиянинг “Ал-Ҳилол” клубига қарши учрашувни ўтказиб юборган эди. “Реал” АҚШда ўтаётган турнирда дуранг (1:1) билан старт олди. Жорий йилнинг 22 июнь куни 2-тур доирасида “қаймоқранглилар” Мексиканинг “Пачука” клуби билан баҳс олиб боради.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Мбаппе

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг