Маскни танқид қилган журналистларнинг Тwitter саҳифаси блокланди
Технология
−
16 Декабрь 2022
4304Кеча, 15 декабрь куни Илон Маск ўзи ҳақида танқидий ёзган бир неча таниқли журналистнинг Тwitter'даги аккаунтини тўхтатиб қўйди. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар берди.
Маск шахсий маълумотларни чоп этишни тақиқловчи қоидалар барчага, жумладан, журналистларга ҳам тегишли экани ҳақида twit қолдирди. Яъни тадбиркорнинг сўзларига кўра, кимнингдир шахсий маълумотларини Тwitter'да ошкор қилиб бўлмайди.
Таъкидланишича, Илон Маск шахсий самолётини реал вақт режимида кузатиб борган журналистнинг саҳифасини тўхтатган. Тадбиркор ноябрь ойида Тwitter'даги сўз эркинлиги даражаси кенгайишини маълум қилган эди. Бироқ унинг бу ҳаракатлари ноябрдаги сўзларига мос келмайди.
Умуман олганда, Маскнинг Тwitter бошқарувига келиши компанияда бир нечта тартибсизликни келтириб чиқарди. У ижтимоий тармоқни харид қилиши билан топ менежерларни ишдан бўшатди ва ўрнига бошқаларни тайинлади. Бундан ташқари, компания ишчилари 50 фоизга қисқартирилди.
Шунингдек, Илон Маск Америка Қўшма Штатларининг собиқ Президенти Дональд Трампнинг Тwitter'даги ҳисобини қайта тиклади. Трампнинг ҳисобини тиклаш Маск Тwitter'нинг сиёсатини кескин ўзгартирганини англатади.
Албатта, Маскнинг ҳаракатлари Тwitter'да реклама берувчиларда ҳам хавотир уйғотди. Бироқ Амazon ва Аpple'нинг Тwitter'да реклама беришни давом эттириш қарори мутлақ ютуқ бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Илон Маск жорий йилнинг 27 октябрида Тwitter'ни 44 миллиард евро эвазига сотиб олган эди.
LiveБарчаси