Машҳур Голливуд актрисаси вафот этди
Маданият-санъат
−
12 Октябрь 15504 2 дақиқа
Америкалик таниқли актриса Дайан Китон Калифорнияда 79 ёшида вафот этди. Бу ҳақда “People” нашри хабар берди.
Оила вакили унинг ўлимини тасдиқлади, аммо қўшимча маълумот беришдан бош тортди. Ўлим сабаблари ҳозирча ошкор этилмаган.
Дайан Китон 1946 йилда Лос-Анжелесда туғилган. У ўзининг машҳурлиги чўққисига 1970 йилларда режиссёрлар Вуди Аллен ва Фрэнсис Форд Коппола билан ҳамкорлик қилган пайтлари эришган. У ҳеч қачон турмушга чиқмаган, лекин унинг қарамоғига олган Декстер ва Дюк исмли икки фарзанди бор эди.
Китон 60 дан ортиқ фильмларда суратга тушган. Актриса “Чўқинтирган ота”, “Энни Холл”, “Уйланган аёллар”, “Бир нарса бериши керак” ва бошқа фильмлардаги роллари билан шуҳрат қозонган. 1977 йилда у “Энни Холл” фильмидаги роли учун “Энг яхши аёл роли” номинациясида “Оскар” мукофотини қўлга киритди. Шунингдек, у фильм учун “Олтин глобус” ва BAFTA мукофотига сазовор бўлди.
Актриса турли телесериалларда, жумладан, “Оила тоши”, “Чунки мен шундай дедим”, “Дорини топиш”, “Китоб клуби” ва бошқа сериалларда суратга тушган 2016 йилда у HBO телеканалининг “Ёш папа” мини-сериалида кўриниш берди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 26 февраль куни икки карра “Оскар” мукофоти совриндори, 95 ёшли актёр Жин Хэкмен ва унинг рафиқаси 63 ёшли пианист Бетси Аракава ўз уйида ўлик ҳолда топилганди.
Live
Барчаси