Машҳур фигурали учувчи “Слово пацана” саундтреки остида чиқиш қилди (видео)

Спорт

image

Россиялик машҳур фигурали учувчи Камила Валиева мамлакат чемпионатида “Аигел” дуэтининг “Пияла” композициясига рақсга тушди.

Маълумки, қўшиқ 2023 йилги машҳур “Слово пацана” сериалининг саундтреки ҳисобланади. Ундан ташқари, “Пияла” деярли барча мусиқий платформаларда энг кўп эшитилаётган композиция бўлиб турибди.

Ушбу чиқиши билан Камила Валиева Россия чемпионатида бронза медалини қўлга киритди. Мусобақада София Муравёва иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, Аделиа Петросян олтин медалга эга чиқди. 

Шунингдек, Камила Валиева “Пияла” қўшиғидан ташқари, Жонининг “Комета” ва “Менинг Мишелим” гуруҳининг “Қалбдаги қиш” таронаси остида чиқиш қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Слово пацана Камила Валиева

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг