Марокашлик таниқли футболчи вафот этди
Спорт
−
25 Октябрь
17125Марокаш терма жамоаси ва Франциянинг “Марсель” клубининг собиқ ярим ҳимоячиси Абделазиз Баррада 35 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Марокаш Қироллик футбол федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
“Марокаш Қироллик футбол федерацияси ўз номидан Марокаш терма жамоасининг собиқ футболчиси Абделазиз Барраданинг оиласига самимий ҳамдардлик билдиради”, дейилади федерация баёнотида.
Маълум бўлишича, футболчи юрак хуружига учраган. “Марсель” аъзосининг ўлимига ПСЖ клуби ҳам ҳамдардлик билдирди.
Баррада фаолияти давомида Испаниянинг “Хетафе”, Туркиянинг “Антальяспор” ва БААнинг “Ал-Жазира”, Саудиянинг “Ал-Наср” клубларида тўп сурган. У Марокаш терма жамоаси сафида 28 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урган. Баррада 2021 йилда футболчилик фаолиятини якунлаган.
LiveБарчаси