Марокаш ҳалокатли зилзиладан кейин (фоторепортаж)

Таҳлил

image_2023-09-10_11-15-19

Марокаш марказидаги Юқори Атлас тоғларида 9 сентябрга ўтар кечаси 7,2 магнитудали зилзила юз берди ва мамлакатнинг олти провинциясига таъсир кўрсатди.

Қутқарувчилар Амизмиз шаҳрида

Марракешлик аёл вайрон бўлган уйи олдида йиғламоқда.

Охирги маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар сони 2 мингдан ошган.

Зилзила эпимаразига яқин жойлашган энг йирик шаҳар Марракешда турар-жой бинолари ва бошқа бинолар қулаб тушди.

Улардан баъзилари UNESCO'нинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган Эски шаҳарда жойлашган.

Эски шаҳар аҳолиси вайроналар орасидан уйларидан чиқиб кетишмоқда

Марокашда охирги марта кучли зилзила 2004 йилда содир бўлган. Унда 600 дан ортиқ одам ҳалок бўлганди. “Аl-Xoseyma” деб номланган ушбу зилзила мамлакатнинг шимолий қирғоғида – Ғарбий Ўрта Ер денгизи билан чегарадош фаол ҳудудда кузатилган бўлиб, 6,3 магнитудали силкинишни ҳосил қилган.

Марракеш аҳолиси зилзиладан кейин шаҳар майдонларидан бирида


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг