Марказий осиёлик 2 киши Россияда террорчиликни тарғиб қилишда айбланмоқда

Олам

image

Россиянинг Федерал хавфсизлик бюроси Красноярск ўлкасида мамлакатда тақиқланган “Катибат ат Тавҳид вал-Жиҳод” террорчилик ташкилотининг фаолиятини тўхтатди, унинг икки тарафдори ҳибсга олинди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

“Красноярск ўлкасида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида “Катиба ат-Тавҳид вал-жиҳод” террорчилик ташкилоти тарафдорлари фаолиятига чек қўйилди”, дейилади хабарда.

Аниқланишича, икки фуқаро Марказий Осиё давлатларининг биридан келган. Уларнинг мақсади ўлкада террорчилик ҳаракатини тарғиб қилиш ва маҳаллий аҳолини ўз сафига қўшиш бўлган.

Уларга нисбатан Россия Жиноят кодексининг 205.1 (террорчилик ҳаракатларига кўмаклашиш) ва 205.2-моддалари (террорчилик ҳаракатини содир этишга чақириш) билан жиноят иши очилган. Ҳозирда улар қамоққа олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

109

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг