Марказий Осиё давлатлари уруш фахрийларига қанчадан пул берадиган бўлди?

Бу қизиқ

image

Аввалроқ, Ўзбекистонда истиқомат қилаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 20 000 000 (йигирма миллион) сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилишини хабар бергандик. 

"CentralAsia" нашрининг ёзишича, бошқа Марказий Осиё республикаларида Ғалаба куни муносабати билан 10 доллардан 6800 долларгача пул берилади. 

Туркманистон ҳукумати фахрийларга совғалар учун кам маблағ ажратган. Туркман ахборот агентлиги хабар беришича, республика Президенти номидан уруш қатнашчиларига 200 манат (давлат курси бўйича 57 доллар ёки қора бозор курси бўйича 10 доллар) берилади. Тўловларни қанча одам олиши аниқланмаган.

Қозоғистон аҳолиси саховатли мукофотларни кутмоқда. Давлат томонидан фронтдаги аскарларга бир марталик тўлов миқдори 1,5 миллион тенгени (3412 доллар) ташкил этади. Фахрийларга берилажак "мукофотлар" учун мамлакат бюджетидан жами 3 миллиард тенге (6,8 миллион доллардан ортиқ) ажратилган. Ушбу пул Улуғ Ватан урушига у ёки бу тарзда алоқадор бўлган 50 мингдан ортиқ кишига тақсимланади. Улар орасида фронт орти ишчилари, қамалдаги Ленинград аҳолиси, аскарларнинг бевалари бор. Қозоғистонда 148 нафар фронт аскари бор. Шунингдек, уларга маҳаллий тўловлар тайинланади, уларнинг миқдори маҳаллий ҳокимият органлари томонидан белгиланади. Жумладан, Оқмўла вилоятидан олти нафар фахрийга байрам муносабати билан жами 3 миллион тенге (6825 АҚШ доллари) пул ажратилгани маълум.

Тожикистонда Ғалаба байрами муносабати билан 24 фронт аскари 40 минг сомоний (3662 доллар) олади.

Қирғизистонда бугунги кунда 41 нафар уруш қатнашчиси тирик. Уларнинг ҳар бирига 9 майга қадар Республика Президенти жамғармасидан 100 минг сўмдан (1,13 минг доллар) пул ажратилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг