Марказий Осиё давлатлари огоҳлантирилди. Уларда давлат қарзи кўпаймоқда
Олам
−
12 Апрель 2021 33775 1 дақиқа
Халқаро валюта жамғармаси коронавирус туфайли зарар кўрган Яқин Шарқ ва Марказий Осиё иқтисодиётида қарздорлик даражаси ошиши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда “Al jazeera” хабар берди.
Маълум қилинишича, Халқаро валюта жамғармаси Яқин Шарқ ва Марказий Осиёдаги давлатлар ўзларининг молиялаштириш талабларини чеклашлари кераклигини қайд этган. Чунки коронавирус пандемияси туфайли ҳукумат қарзининг кўпайиши вазиятни оғирлаштириши мумкин.
Мавританиядан Қозоғистонгача бўлган деярли 30 мамлакатни ўз ичига олган минтақа йилнинг учинчи чорагида карантин чораларини юмшатганидан сўнг иқтисодий ўсишни бошлади.
Ўтган 2020 йил кучли пандемия даврида талабнинг пасайиши кўплаб давлатлар иқтисодиётининг оқсашига олиб келди. Баъзи мамлакатларда халқаро қарздорлик кўрсаткичи ошиб кетди. Бу эса молиявий беқарорлик хавфини келтириб чиқаради ва иқтисодий тикланишни секинлаштириши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси умумий ташқи қарзининг ҳажми 2020 йил бошига нисбатан 37,4 фоизга ёки 9,2 млрд долларга ошган ҳолда, 2021 йил 1 январь ҳолатига 33,8 млрд долларни ташкил қилган.
Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити ва Наврўз байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш зарурлигини билдирди
18 Март
Туроператорларга жалб қилинган 1 минг хорижий турист учун 5 минг долларгача субсидия берилади
18 Март