Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди
Жамият
−
20 Январь 2022
3592Бугун, 20 январь куни Ўзбекистон Марказий банки Бошқарувининг асосий ставка масаласини кўриб чиқиш бўйича йиғилиши ўтказилди.
Унда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг декабрь ойида ҳам Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида қолдирганди.
Маълумот учун, Марказий банк Бошқаруви 2020 йил 10 сентябрда асосий ставкани 14 фоиз этиб белгиланди.
LiveБарчаси