Manhattan ТЖМда янги йил чегирмалари

Бизнес

image

Совғаларсиз янги йилни қандай қилиб қарши олиш мумкин? Жуда тўғри, бунинг имкони йўқ. First Development Group бўлажак хонадон соҳибларига жуда ажойиб таклиф ва имкониятни тақдим этади – Manhattan турар-жой мажмуасидаги муҳташам хонадонларга 20% гача чегирмалар шулар жумласидандир. Асосийси, декабрь ойининг якунига қадар улгуриб қолиш!

•    Шоҳона ва замонавий Manhattan ТЖМ шарқона пойтахтимизга Нью-Йорк шукуҳини бағишлай олади. Бу ерда ҳар қандай дид соҳиби учун хонадонлар мавжуд. Биринчи босқич, Manhattan Prime бўлиб, у олтита 16 қаватли турар-жой биноларини ўз ичига олади. Пухта ўйланган лойиҳага кўра, бизнеc-классга мансуб, майдони ўзгарувчан 39,8 дан 123 квадрат метргача бўлган 360 та хонадонни тақдим этгани боис харидорлар ўзларига мос уй танлаш борасида жуда кўплаб имкониятларга эга бўладилар. Шунингдек, чекланган миқдорда сотилаётган манзараси Central Park томонга қараган муҳташам хонадонлар ҳам ўз соҳибларини кутмоқда, бир тасаввур қилинг-а, мажмуанинг юқори қаватларидан хонадон харид қилиб олганлар учун уйининг деразасидан қандай бетакрор ва гўзал ландшафт намоён бўлади.

•    Дархон инфратузилмаси ҳақли равишда пойтахтдаги энг яхши ҳудудлардан бири ҳисобланади. Бир томондан, шаҳарнинг энг юқори мартабали ҳудуд ҳисобланган марказдаги қулай жойлашуви, бошқа томондан эса, кўкаламзорлаштириб ободонлаштирилган сокин ва шинам маскан ва ҳар томонлама пухта ўйланган ёпиқ ҳовли. Бундай хонадонда истиқомат қилсангиз, албатта уйга қайтар экансиз ўзингизни том маънода бир вақтнинг ўзида ҳашаматлилик ва қулайлик қадрланувчи Нью-Йорк муҳитида ҳис қиласиз, шу билан бирга табиат билан уйғунлик сизга бир олам ҳузур бағишлайди.

•    Бугунги кунда муҳташам Флатирон иншоотининг ҳам сотуви қизғин давом этмоқда.  Бу – ўзига хос учбурчак шаклида лойиҳалаштирилган, ўзгарувчан қаватли гўзал иншоот бўлиб, у илк қарашдаёқ “Болшое яблоко” тимсолларидан бири бўлган Flatiron Building осмонўпар биносини (дазмол шакли кўринишидаги иншоот) эслатади.

•    Нью-Йоркнинг ажойиб  архитектурасига ўхшовчи иншоотлар бу билан чекланмайди. Қурилиш сифати ва қўлланилаётган материаллар ишончлилиги, стандартлар ва технологияларга мувофиқлиги, ҳудудларни белгилашни ташкил этиш халқаро талаб даражаси билан таққосланади.

•    Ва First Development Group’нинг шоҳона Flatiron мажмуаси бўлажак аҳолисига махсус совғаси – фақат 2021 йил якунига қадар хонадонларни чегирма билан ва 30 ойгача фоизсиз муддатли тўлов орқали ойига 22 миллион сўмдан харид қилиб олишни таклиф этади. Девелопер расман эълон қилади – сотувлар эндигина бошланди, нархлар бундан арзон бўлмайди. Бу – пойтахтнинг қоқ марказидан муҳташам хонадонни қўлга киритишингиз учун ажойиб имкониятдир. Таклиф этилаётган хонадонлар майдонларининг хилма-хиллиги ва ҳар бир сантиметригача функционал тарзда пухта ўйланган майдонини ҳисобга оладиган бўлсак, бу ерда нафақат катта оилалар, балки бир неча кишидан иборат кичик оила вакиллари ҳам бемалол истиқомат қилишлари мумкин.

Янги қурилиш биносининг барча афзалликлари Manhattan ТЖМда тақдим этилган – атрофи ўралган ёпиқ хавфсиз ҳовли, болалар ўйингоҳлари, хусусий автотураргоҳ, ободонлаштириб кўкаламзорлаштирилган ҳудуд, хонадонлардаги қулайлик ва дилдан суҳбатлашиш учун ҳовлидаги қулай ўриндиқлар шулар жумласидан. Хонадонлар дастлабки тугатиш форматида фойдаланишга топширилади, бунинг натижасида эса ҳар бир харидор индивидуал тарзда ўз ижодкорлигини ҳисобга олган ҳолда ўз уйини безатиши мумкин. Мажмуанинг биринчи босқичини фойдаланишга топшириш муддати кун сайин яқинлашмоқда, қулай таклифдан фойдаланиш ва муҳташам хонадонни  қўлга киритиш борасидаги орзуингизни амалга ошириш вақти келди.
Сиз батафсил маълумотларни шунингдек, чегирма олишингиз ва харидни расмийлаштиришни  “Manhattan” ТЖМнинг савдо офисидан ёки девелопернинг марказий офисига ташриф буюрган ҳолда билиб олишингиз мумкин.

Марказий сотув офиси: Яшнобод тумани, Паркент кўчаси, 180.

"Манҳаттан" бош сотув офиси: Мирзо Улуғбек тумани, Махатма Ганди кўчаси, 41.

Қўшимча маълумотни қуйидаги телефон рақамлари орқали олишингиз мумкин:

+998 (78) 777-01-01
+998 (78) 150-55-11

🌐 manhattan.uz

Реклама ҳуқуқи асосида.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

20

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг