Мандат эълон қилинди. Натижани қандай текшириш мумкин?

Жамият

image

2022-2023-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари эълон қилинди. Бу ҳақда Давлат тест маркази хабар берди. 

Танлов натижаларини 6 хил усулда билиш мумкин.

my.dtm.uz сайти орқали:

my.dtm.uz сайтига абитуриентнинг паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда.

mandat.dtm.uz сайти орқали:

mandat.dtm.uz сайтининг “Bakalavr-2022” (https://mandat.dtm.uz/Home2022/Index) бўлимига абитуриентнинг ID рақамини киритган ҳолда.

СМС хабарнома хизмати орқали:

5100 рақамига абитуриентнинг ID рақами юборилганда, мазкур телефон рақамига танлов натижалари бўйича СМС хабарнома юборилади (хизмат ҳақи мавжуд).

Давлат тест марказининг қуйидаги Telegram ботлари орқали (абитуриентнинг ID рақамини юборган ҳолда):

@e_dtm_mandatbot
@e_dtm_mandat1bot
@e_dtm_mandat2bot
@e_dtm_mandat3bot
@e_dtm_mandat4bot

QR-код орқали:

Абитуриент рухсатномасининг қуйи қисмидаги QR-код (натижани кўриш учун ҳавола) ни сканер қилган ҳолда.

Тест натижалари қайдномаси орқали:

Шунингдек, тест натижалари қайдномаси олий таълим муассасаларига тақдим этилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

768

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг