“Манчестер Юнайтед” “Барселона” футболчисига қизиқиш билдирмоқда
Спорт
−
27 Февраль 2019
3348Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби хорватиялик ярим ҳимоячи Иван Ракитичга қизиқиш билдирмоқда. Кейинги пайтда футболчининг мавсум сўнггида “Барселона”ни тарк этиши тўғрисида миш-мишлар авж олмоқда. Бунга эса ёзда эркин агентга айланадиган француз Адриен Рабьонинг каталонияликлар билан шартнома имзоламоқчи эканлиги сабаб бўлмоқда.
Шу сабабдан Европанинг бир қатор гранд клублари плеймейкерни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Олдинроқ унга Италиянинг “Интер” клуби таклиф билан чиққан эди. 31 ёшли футболчининг ўзи эса жамоада қолишни хоҳламоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ракитичнинг “Барселона” билан тузилган шартномаси 2021 йилгача амал қилади.
LiveБарчаси