“Манчестер Юнайтед” 63 йиллик антирекордини такрорлашга яқин турибди

Спорт

image

Англия 11-тури доирасилаги “Манчестер Юнайтед” ва “Манчестер  Сити” жамоалари ўртасидаги баҳс якунланди. Ушрашувнинг 7-дақиқада “Манчестер Сити” футболчиси узатиб берган тўпни ҳимоячи Эрик Байи ўз дарвозасига киритиб юборди. 

Шу тариқа, Оле-Гуннар Сульшер жамоаси барча мусобақалар доирасида кетма-кет 14 та уй учрашувида гол ўтказиб юбормоқда. 

Бу клуб тарихида энг ёмон иккинчи натижа бўлиб тарихга кирди. Энг ёмон кўрсаткични “қизил иблислар” 1958 йилги мавсумиа қайд этишган. Ўшанда жамоа кетма-кет 21 уй учрашувида гол ўтказиб юборган эди.

Маълумот ўрнида, “Манчестер Юнайтед” ва “Манчестер Сити” жамоалари ўртасидаги учрашувда, Пеп Гвардиола шогирдлари зафар қучди. Учрашувнинг 7-дақиқасида Байи ўз дарвозасини ишғол қилган бўлса, 1-тайм охирида Бернарду Силва “шаҳарликлар”нинг иккинчи голига муаллифлик қилди. 

Ҳозирда Сульшер шогирдлари ҳисобида 11 учрашувдан сўнг, 17 очко мавжуд. Бугунги ғалабадан кейин “шаҳарликлар” очколари сони 23 тага етди ва “Ливерпуль”, “Челси” жамоаларини таъқиб этишда давом этмоқда.

“Манчестер Юнайтед” – “Манчестер Сити” – 0:2

Голлар: Байи (автогол, 6),  Бернарду Силва (45)

“Манчестер Юнайтед”: Де Хеа — Линделёф, Байи (Санчо, 46), Магуайр — Ван-Биссака, Фернандеш, Мактоминей, Фред (Ван де Бек, 80), Шоу (Теллес, 73) — Гринвуд (Рэшфорд, 67), Роналду.

“Манчестер Сити”: Эдерсон — Уокер, Стоунз, Диаш, Канселу — Гюндоган, Родри, Силва — Жезус, де Брюйне, Фоден

Огоҳлантиришлар: Роналду - Канселу, Силва

Жамшидбек Маҳмудов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

68

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг