“Манчестер Сити”нинг Англия кубогидаги навбатдаги рақиби маълум бўлди
Спорт
−
03 март 2025 4901 1 дақиқа
“Манчестер Сити” турнир сеткасига кўра “Борнмут”га қарши ўйнайдиган бўлди.
3 мартга ўтар кечаси Англия кубоги чорак финал ўйинлари жуфтликлари маълум бўлди. Унга кўра, “Манчестер Сити” ушбу босқичда “Борнмут”га қарши майдонга тушади.
Қуйида 1/4 финал босқичи жуфтликлари билан танишиб чиқишингиз мумкин.
- “Фулхэм” - “Кристал Пелас”
- “Престон” - “Астон Вилла”
- “Борнмут” - “Манчестер Сити”
- “Брайтон” - “Ноттенгем Форест” - “Ипсвич”ўйини ғолиби.
Маълумот ўрнида, Англия кубоги чорак финал босқичи ўйинлари 29 март куни бўлиб ўтади. Ғолиб бир ўйин натижасига кўра аниқланади.
Live
Барчаси
Россия омборларидан бирида ёнғин чиқди
22 август
Чиноздаги “дом”лардан бирида ёнғин чиқди
22 август