“Манчестер Сити” Англия кубоги ярим финалига чиқди

Спорт

image

Бугун, 30 март куни Англия кубоги чорак финали доирасида “Борнмут” - “Манчестер Сити” ўйини бўлиб ўтди ва баҳсда “шаҳарликлар” 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Меҳмонлар таркибида ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов баҳсни асосий таркибда бошлади. Биринчи таймдаги эпизодлардан бирида Ҳусанов қоидабузарликка йўл қўйди ва ҳакам томонидан сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

Илк бўлимда Эрлинг Холанд пенальтидан гол ура олмади. 21-дақиқада мезбонлардан Эванилсон учрашувда ҳисобни очди. 2-тайм аввалида Гвардиола Ҳусановни захирага олиб, унинг ўрнига Нико О'Райлини майдонга туширди. Айнан О'Райлинининг 2 та ассисти эвазига “шаҳарликлар” ғалаб қозонди. 49-дақиқада Эрлинг Холанд, 63-дақиқада эса Холанднинг ўрнига майдонга тушган Омар Мармуш гол уриб, “шаҳарликлар”нинг ғалабасини таъминлади. Энди “Сити” турнир ярим финалида “Ноттингем” билан баҳс олиб боради.

Маълумот учун, “Манчестер Сити” кейинги ўйинини 2 апрель куни Англия чемпионати доирасида “Лестер”га қарши ўтказади. Ўйин “Этиҳад”да, Тошкент вақти билан 23:45 да бошланиши режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Сити Абдуқодир Ҳусанов ярим финал

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг