“Ман Сити” Де Брюйнега янги шартнома таклиф қилмоқчи
Спорт
−
22 Январь
1940“Манчестер Сити” жамоасининг бельгиялик ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйне билан шартномани узайтирмоқчи, чунки футболчига Саудия Арабистонидан қизиқиш бор. Бу ҳақда “Mirror” хабар берди.
Манбага кўра, инглиз клуби етакчи футболчисининг кетиши эҳтимолининг олдини олмоқчи. “Шаҳарликлар” раҳбарияти футболчига 2026 йилгача янги шартнома таклиф қилишни режалаштирмоқда.
Қайд этилишича, бельгиялик футболчининг маоши Саудия Арабистонига ўтса, ҳафтасига 1 миллион евродан кўпроқ бўлиши мумкин – бу “Манчестер Сити”никидан деярли 3 баравар кўп.
32 ёшли Де Брюйне 2015 йилдан буён “Манчестер Сити”да ўйнаб келмоқда. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи “шаҳарликлар” сафида барча турнирларда 4 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг амалдаги клуби билан шартномаси 2025 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади. “Transfermarkt” интернет порталига кўра, футболчининг тахминий нархи 60 миллион еврони ташкил қилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь