“Ман Сити”дан 3 нафар вакил. АПЛнинг 25-тур рамзий жамоаси тузилди

Спорт

image

"Whoscored" таҳлилчилари Англия Премьер-лигасининг 25-тур рамзий терма жамоасини тузишди. Эътиборлиси, “Манчестер Сити”нинг 3 нафар футболчиси рамзий жамоадан жой олган. 

Дарвозабон: Жозе Са ("Вулверхэмптон")

Ҳимоячилар: Триппьер ("Ньюкасл"), Уэбстер ("Брайтон"), Кин, Кенни (иккаласи ҳам "Эвертон");

Ярим ҳимоячилар: Боуэн ("Вест Хэм"), Модер ("Брайтон"), Гюндоган, Стерлинг (иккаласи ҳам "Манчестер Сити");

Ҳужумчилар: Фоден ("Манчестер Сити"), Хименес ("Вулверхэмптон").

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" ушбу турда "Норвич"ни 4:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувда Раҳим Стерлинг хет-трик қайд этди. АПЛда етакчилик қилаётган "шаҳарликлар" 63 очко тўплаган.

 

Шахбоз Қаҳҳоров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

7

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг