Россияда икки полициячи ўзбекистонликни дўппослади

Олам

image

Россия Тергов қўмитасининг Приволжский транспорт тергов бўлими Самарадаги темир йўл вокзалида икки нафар полиция ходимининг Ўзбекистон фуқаросини калтаклагани юзасидан жиноий иш очди. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар берди.

Ҳодиса 15 июлда юз берган. Полиция ходимларига айблов эълон қилинган ва вақтинчалик қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилган.

Мазкур ҳолат бўйича Россия Жиноят кодексининг 286-моддаси 3-қисми “а” банди (Мансаб ваколатларини куч ишлатиш ва зўравонлик йўли билан суиистеъмол қилиш) билан жиноий иш қўзғатилган. Россия ИИВ Средноволжск транспорт тармоғи бошқармаси ходимлари гумонланувчи тариқасида жалб қилинган.

Айни вақтда иккала полиция ходими ҳам ишдан ҳайдалган. Уларнинг бевосита раҳбарларига маъмурий жазо чоралари кўрилган. Жиноят ишини тергов қилиш Россия Тергов қўмитасининг назоратига олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия ўзбекистонлик

Баҳолаганлар

728

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг