Юнусобод туманида иссиқлик таъминоти узилди
Жамият
−
23 Январь 2020 8445 1 дақиқа
Бугун, 23 январь куни Тошкен шаҳар Юнусобод тумани Уч қаҳрамон ва Юнус ота кўчаларидан ўтган иссиқлик қувурларида носозлик юзага келди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати маълум қилди.
Натижада Юнусобод туманининг 9 та мавзеси иссиқ сув ва иссиқлик энергиясидан узилиб қолди.
“Юнусобод-7, 8, 9, 10, 12, 15, 16, 18, 19 мавзеларида истиқомат қилувчи истеъмолчилар вақтинчалик иссиқ сув ва иссиқлик энергиясидан узилди”, дейилади ҳокимлик хабарида.
Қайд этилишича, ҳозирда носозликни тезкор равишда бартараф этиш ишларига зарур маҳсус техника ва мутахассислар жалб қилинган. Умид қиламизки, иссиқлик таъминоти мазкур ҳудудларда тез орада тикланади.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025