Мактаб ва боғчалар қурилишини молиялаштириш маҳаллий бюджетларга ўтказилади (видео)

Жамият

image

2026 йилдан академик лицейлар, мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактаблар қурилиши, реконструкцияси ва капитал таъмири учун харажатлар Республика даражасидан маҳаллий бюджетлар ихтиёрига ўтказилади. Бу ҳақда кеча, 3 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров маълум қилди.

Маълум қилинишича, 2026 йилдан бошлаб академик лицейларни сақлаш, шунингдек, мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим мактаблари, ихтисослаштирилган мактаблар объектларини лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва мукаммал таъмирлаш харажатлари энди Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар бюджетлари ва Тошкент шаҳар бюджети ҳисобидан молиялаштирилади.

Шу муносабат билан, республика бюджети параметрларида маҳаллий бюджетларни қўллаб-қувватлаш учун қуйидаги маблағлар ажратилиши прогноз қилинган: 2026 йилда жами 19,7 трлн сўм тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар, шундан 3,6 трлн сўм акциз солиғи тушумлари ҳисобидан йўналтирилади.

Ушбу ўзгаришлар маҳаллий ҳокимият органларининг таълим инфратузилмасини ривожлантиришдаги масъулияти ва мустақиллигини ошириш, мактаб ва боғча қурилиши ҳамда таъмирида ҳудудларнинг эҳтиёж ва устуворликларини инобатга олиш имконини беради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда келгуси ўқув йилидан мактаб, техникум ва олийгоҳларда ўқувчи ва талабаларга сунъий интеллектни ўқитиш бошланиши маълум қилинганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

боғча Мактаб

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг