Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлиши айтилди

Спорт

−

image

UFC ярим ўрта вазн тоифаси чемпиони, россиялик Ислом Махачев кейинги жангини 2027 йил январь ойининг охирида Канаданинг Торонто шаҳрида бразилиялик Карлос Пратесга қарши ўтказиши мумкин. Бу ҳақда журналист Алваро Колменеро ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.

Махачев жорий йилнинг 15 август куни АҚШнинг Пенсильвания штатидаги Филадельфия шаҳрида бўлиб ўтган UFC 330 турнирида ирландиялик Ян Мачадо Гаррини ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этиб, ярим ўрта вазн тоифасидаги чемпионлик камарини сақлаб қолганди. Пратесга қарши жанг UFC 336 турнири доирасида 2027 йил 30 январда ўтказилиши мумкин.

Маълумот учун, 34 ёшли Махачевнинг аралаш яккакураш (MMA)даги рекорди 29 та ғалаба ва 1 та мағлубиятдан иборат. У 2025 йилда UFC тарихида икки вазн тоифасида чемпионликни қўлга киритган илк россиялик жангчи бўлган.

Махачев 2022 йил октябридан бери эгаллаб келган енгил вазн тоифасидаги чемпионлик камарини тўрт марта ҳимоя қилган. Кейинчалик у юқорироқ вазн тоифасига ўтиш мақсадида ушбу камардан воз кечган. 2025 йил ноябрь ойида эса австралиялик Жек Делла Маддаленини ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этиб, UFC ярим ўрта вазн тоифаси чемпионига айланган.
33 ёшли Карлос Пратеснинг MMA’даги рекорди 24 та ғалаба ва 7 та мағлубиятдан иборат.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг