Махачев Дариуш билан жанг қилмайди. Унинг рақиби ўзгарди

Спорт

image

UFC Fight Night 202 мусобақасининг асосий жангида Ислом Махачевга рақиблик қилиши керак бўлган Бенеил Дариуш жароҳат сабаб сафдан чиқди. Дариуш доғистонлик  жангчи учун муносиб рақиб сифатида қаралаётганди. Улар UFC'нинг 70 кг вазн тоифали спортчилари рейтингида ҳам ёнма-ён турганди.

Натижада Ислом Махачевнинг рақиби ўзгарди. Исломга UFC Fight Night 202 да Бобби Грин рақиблик қиладиган бўлди.

35 ёшли Грин UFC'даги сўнгги иккита жангида Эл Яквинта ва Насрат Ҳақпарастни мағлуб этганди.

Маълумот учун, Ислом Махачев  охирги жангини 2021 йил UFC 267 доирасида Ден Хукерга қарши ўтказиб, сабмишн эвазига ғалаба қозонганди. Шунингдек, Махачев 70 кг вазн тоифасидаги чемпион Чарльз Оливейранинг камарига асосий даъвогарлардан бири ҳисобланади.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

19

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг