МАК самолётда намойиш қилинган беҳаё кадрларга муносабат билдирди (видео)

Жамият

Ижтимоий тармоқларда самолёт бортида намойиш қилинган “Элисникида меҳмонда” (инглиз тилида “Home Again”, АҚШ, 2017) фильмидан видео парча пайдо бўлди. Кадрда қаҳрамонлар бир-биридан бўса олаётгани тасвирланган.

Мазкур хабарлар ортидан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси расмий муносабат билан чиқди.

“Парвоз вақти самолёт бортида фильм кўриб кетиш вақтни ўтказишнинг муҳим бир жиҳати ҳисобланади. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси намойиш қилинадиган фильмларни танлаш масаласига жуда жиддий ёндашади. Видеодастурлар асосан Ўзбекистонда ва хорижда ишлаб чиқарилган классик комедия ва тарихий, оилавий, анимацион, мелодрамаладанр ҳ.к. шакллантирилади.

Видеодастурларни ишлаб чиқишга алоҳида талаблар қўйилади, бунда ҳаво кемаси бортидаги йўловчиларга зўравонлик, қотиллик, террор, ҳайвонларни хўрлаш, ҳалокатлар, портлашлар ва бошқа шок ҳолатларига соладиган саҳнали кадрлари мавжуд фильмлар кўрсатиш йўл қўйилмайди. Шундай қилиб, танланган контент турли таъбли йўловчилар тоифаси учун танланган (катталар, ўсмирлар ва болалар) ва белгиланган вақтда янгиланиб туради. 

Юқорида зикр этилган “Элисникида меҳмонда” фильми MPAA PG-13 халқаро рейтинги соҳиби бўлиб (13+ ёшидагиларга мўлжалланган) ва кино танқидчиларининг кўп сонли ижобий тақризларига сазовор бўлган. Унинг мазмуни “порнография маҳсулоти” юридик тавсиф атамасига мос келмайди, шу муносабат билан хабарларда мазкур атамани қўлланишини ноўрин деб ҳисоблаймиз”, дейилади МАК хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

самолёт Ўзбекистон ҳаво йўллари

Баҳолаганлар

199

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг