Хитойда Шавкат Мирзиёев ҳақида китоб чоп этилди
Олам
−
07 Декабрь 2019
6808Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Хитойнинг халқаро тадқиқотлар институтида (CIIS) “Президент Мирзиёев. Ўзбекистоннинг ислоҳотлар даври меъмори” номли хитой тилидаги китоб тақдимоти ўтказилди.
Китобга 13 таниқли хитойлик мутахассисларнинг мақолалари киритилган.
Бу китоб Ўзбекистондаги замонавий ислоҳотларни чуқур тушунувчи сиёсий, илмий, академик ва мутахассислик доиралари учун қўлланма бўлиши кутиляпти.
“Бу китобнинг чоп этилиши ўзбек-хитой муносабатларида муҳим воқеа ҳисобланади”, деди ХХРдаги Ўзбекистон элчиси Бахтиёр Саидов. Шунингдек, у китобда муаллифларнинг Ўзбекистон в Хитой муносабатларини чуқурлаштириш бўйича концептуал фикрлари келтирилганини қўшимча қилди.
Китоб намойиши Ўзбекисоннинг Хитойдаги элчихонаси ва Хитойнинг халқаро тадқиқотлар институти томонидан ташкиллаштирилди. Тадбирда CIIS директори Ци Чжэньхун, Хитойнинг Евроосиё бўйича махсус ваколатхонаси вакили Ли Хуэй, Хитойнинг собиқ Ташқи ишлар вазири ўринбосари Чжан Дэгуан ва китобдаги баъзи мақолалар муаллифлари иштирок этди.