“Made in Uzbekistan”. Президентлар саноат маҳсулотлари кўргазмасини бориб кўрди
Жамият
−
06 Август 2021
8608Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви доирасида Туркманбоши шаҳрида ушбу мамлакатларнинг миллий саноат маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилган.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ва Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон мазкур кўргазмани бориб кўрди.
“Made in Uzbekistan” экспозициясида мамлакатнинг озиқ-овқат, тўқимачилик, автомобилсозлик, чарм-пойабзал, электр техникаси, кимё, фармацевтика, заргарлик ва қурилиш материаллари каби саноат тармоқлари салоҳияти намойиш этилган.
Кўргазмадан Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ҳамда Туркманистон маҳсулотлари ҳам ўрин олган. Экспозициялар 8 минг квадрат метрдан зиёд майдонни эгаллаган.
Президентлар маҳсулотлар сифатини кўздан кечириб, ўзаро товарлар етказиб бериш, саноат кооперациясини кенгайтириш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар бердилар.
LiveБарчаси