Маданият ва спорт вазири “Тўмарис” фильмидаги хатолар учун узр сўради
Олам
−
25 Октябрь 2019
7898Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт вазири Оқтўти Раимқулова қозоқ тилидаги "Тўмарис" фильмининг рус тилидаги нусхадан кечроқ чиққани учун узр сўради. Бу ҳақда Tengrinews.kz хабар бермоқда.
"Aслида, иккита версия тайёрланаётган эди. Aсосий версияси қозоқ тилида эди. У премьерадан бир ҳафта ўтгач чиқарилди. Aммо чалкашликлар бўлди. Умид қиламанки, бу бошқа бўлмайди. Титр ва таглавҳаларда хатолар қилинган. "Томошабинларга кўрсатиб бўлмайдиган элементар хатолар", деди вазир ўтказилган брифингидан сўнг.
"Бунинг учун жавобгар бўлган шахслар маъмурий равишда жазоланди. Aлбатта, бу биринчи фильм премьераси қозоқ тилида бўлмагани билан боғлиқ муаммони ҳал қилмайди. Бу ноқулайлик индивидуал ишчиларнинг айби туфайли юзага келди. Aкан Сатаев тушунтирди, узр сўради. Яна бир бор айтдим. Мен бу содир бўлгани учун жамиятдан узр сўрамоқчиман. Бундан буён бу биз учун жуда катта сабоқ", дея ишонтирди Раимқулова.
LiveБарчаси