Маҳмуд Муродовнинг навбатдаги жанги бўлиб ўтди

Спорт

image

Чехиянинг Брно шаҳрида аралаш якка курашлар бўйича Oсtagon MMA 61 турнири бўлиб ўтди.

Оқшомнинг co-main event, яъни иккинчи асосий жангида ўзбекистонлик аралаш яккакураш устаси, собиқ UFC жангчиси Маҳмуд Муродов октагонга чиқди. 

Ўрта вазн тоифасидаги Муродовга англиялик Скотт Аскхэм рақиблик қилди. Уч раунд тўлиқ давом этган жангда Муродов очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди. 

Маълумот учун, Маҳмуд Муродов 2019-2024 йиллар давомида UFC'да 7 та жанг ўтказиб, 4 ғалаба ва 2 мағлубият қайд этган. Унинг сўнгги жанги ўтказилмаган деб топилганди. Муродовнинг рақиби Скотт Асхэм эса фаолиятидаги еттинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. Ғалабалари сони 20 талигича қолди. Унинг UFC'даги рекорди 2 та ғалаба ва 4 та мағлубиятдан иборат. Муродов жорий йилнинг июнь ойида Чехия ва Словакия давлатларида жанглар ташкил этадиган Octagon MMA лигаси билан шартнома имзолаганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Маҳмуд Муродов Чехияда истиқомат қилиш ҳуқуқидан маҳрум бўлгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Mahmud Murodov

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар