Маҳмуд Муродов чемпионлик камари учун жанг қилади
Спорт
−
05 Февраль 1997 1 дақиқа
Ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси Маҳмуд Муродовнинг навбатдаги жанги тафсилотлари маълум бўлди. Бу ҳақда спортчи ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.
Маълум бўлишича, Муродов жорий йилнинг 21 март куни Польшанинг Гливице шаҳрида ташкил этиладиган Fame 30: Icons турнирида қатнашади. Муродовга мусобақа доирасида польшалик Денис Лабрига рақиб бўлади.
Аҳамиятлиси шундаки, ушбу жанг оғир вазн тоифасидаги Fame чемпионлик камари учун ўтказилади.
Маълумот учун, Маҳмуд Муродов жорий йилнинг 25 январь куни Fame 29 турнирида бир йўла уч рақиб – Марсин Сионис, Томаш Сараре ва Изу Угоноани мағлубиятга учратиб, Гран-При ғолибига айланганди.
Live
Барчаси