Маҳаллий қурилиш учун 2023 йил бошидан қанча сарфлангани эълон қилинди

Жамият

image

Маҳаллий қурилиш ишлари учун шу йилнинг дастлабки уч ойида қанча трлн сўм сарфлангани ҳамда қурилиш ҳажмида қайси ҳудуднинг улуши юқори эканлиги эълон қилинди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.

Маълумотларга кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонда 27,6 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган бўлиб, бу 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 4,5 фоизга ошган. Энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрига тўғри келиб, 24,8 фоизни ташкил этади. 

Жами қурилиш ишлари ҳажмида ҳудудларнинг улуши:

Қорақалпоғистон Республикаси – 3,6 %

Андижон вилояти – 4,4 %

Бухоро вилояти – 6,2 %

Жиззах вилояти – 2,4 %

Қашқадарё вилояти – 6,1%

Навоий вилояти – 4,3 %

Наманган вилояти – 4,7%

Самарқанд вилояти – 6,3 %

Сурхондарё вилояти – 5,3 %

Сирдарё вилояти – 2,3 %

Тошкент вилояти – 10,6 %

Фарғона вилояти – 6,2 %

Хоразм вилояти – 3,2 %

Тошкент шаҳри – 24,8 %

Шунингдек, 2023 йил 1 май ҳолатига қурилиш соҳасида рўйхатдан ўтган корхоналарнинг сони 51 604 тага етди. Бу кўрсаткич эса 2022 йилнинг мос даврида 47 105 тани ташкил қилганди.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Маҳаллий қурилиш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар