Маҳалла раисининг ваколат муддати 3 йилдан 5 йилга узайтирилади
Жамият
−
12 Февраль 2020
7693Маҳалла раисининг ваколат муддати уч йилдан беш йилга ўзгартирилади. Унинг уч нафар ўринбосари лавозими жорий этилади. Бу ҳақда бугун, 12 февраль куни бугун, 12 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган маҳалла тизимини такомиллаштириш, маҳаллаларда тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида маълум қилинган.
Йиғилишда қайд этилишича, профилактика инспектори эндиликда маҳалла раисининг ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича ўринбосари бўлиб ишлайди. У ҳам 5 йил муддатга тайинланади.
Маҳаллалардаги турли йўналишлар бўйича ташкил этилган, бироқ кутилган самарани бермай келаётган 12 та жамоатчилик комиссия ва тузилмалари ҳам оптималлаштирилади.
Йиғилишда маҳаллаларнинг ўзида ҳам қатор муаммолар борлиги қайд этилиб, уларни қўллаб-қувватлаш, маҳалла идораларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.
Масалан, бугунги кунда 1 минг 234 та фуқаролар йиғини турли ташкилотлар ёки тадбиркорларга тегишли биноларда жойлашган. Яна мингдан зиёди ижтимоий муассасаларда, 78 таси қўшни маҳалла йиғинлари биноларида фаолият кўрсатмоқда, 48 та маҳалла биноси авария ҳолатида. Маҳалла бинолари учун коммунал тўловларни тўлаш бўйича мақбул ва ягона тартиб ишлаб чиқилмаган.
Маҳалла тизимида кадрлар қўнимсизлиги одатий ҳолга айланган. Маҳалла ходимларини уларга боғлиқ бўлмаган ишлар, йиғилиш ва бошқа тадбирларга жалб қилиш тақиқланган бўлса-да, бу борада сезиларли ўзгариш бўлмаяпти.
Маҳалла фуқаролар йиғинлари зиммасига 200 дан ортиқ вазифа юкланган. Лекин бор-йўғи 2 та штат бирлиги билан шунча вазифани бажариш мумкинми, деб ўйлаб кўрилмаган. Ҳеч бир ҳоким ёки кенгаш маҳаллалар фаолиятининг самарадорлигини ошириш масаласини муҳокама қилмаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь