Lufthansa ёнилғи нархи сабаб 20 мингта рейсни бекор қилди

Олам

image

Эронда уруш бошланганидан бери авиация ёнилғиси нархининг икки баравар ошиши авиация саноатига зарба берди. Германиянинг Lufthansa авиакомпанияси харажатлар ошиши сабабли жорий йилнинг октябрь ойигача 20 мингта қисқа масофали рейсларни бекор қилганини эълон қилди.

Ўтган ҳафта учувчилар ва борткузатувчиларнинг иш ташлаши туфайли юзлаб рейсларни бекор қилган ва харажатлари ошгани сабабли, ўзининг Cityline шўба корхонаси фаолиятини тўхтатишга қарор қилган Германиянинг Lufthansa авиакомпанияси яна бир кескин қарорини эълон қилди. 

Штаб-квартираси Франкфуртда жойлашган Lufthansa гуруҳи баёнотида айтилишича, Эронда уруш бошланганидан бери авиаёнилғи нархи икки баравар ошган ва шу сабабли, октябрь ойи охиригача 20 мингта қисқа масофали рейс бекор қилинган. Компания ушбу қарор туфайли 40 минг метрик тонна керосин тежалишини билдирган. 

Компания баёнотида айтилишича, Lufthansa йўналиш тармоғини қайта ташкил этиш доирасида 6 та асосий бекатда парвозлар оптималлаштирилган. Унга кўра, Германиядан узоқ масофага парвоз қилаётган йўловчилар Франкфурт, Мюнхен, Цюрих, Вена, Брюссель ёки Рим орқали учишга мажбур. Ушбу асосий марказларга ўтиш орқали йўловчилар глобал йўналишлар тармоғига кириш имкониятига эга бўладилар.

Қабул қилинган қарорга кўра, Lufthansa авиакомпаниясининг Франкфуртдан Польшанинг Бидгош ва Жешув шаҳарларига, шунингдек, Норвегиянинг Ставангер шаҳрига парвозлари тўхтатилди. Энди Германиядан Lufthansa тўғридан-тўғри парвозларни амалга оширган Польша ва Норвегия каби мамлакатлардаги 10 та шаҳарга ҳам фақат бошқа шаҳарлар орқали ўтиш мумкин бўлади.

Баёнотда айтилишича, қабул қилинган қарорлар зудлик билан амалга оширилган ва жорий йил май ойининг биринчи кунидаги 120 та рейс бекор қилинган. Шунингдек, баёнотда, май ойи охиригача парвозлари бўлган барча йўловчиларга қабул қилинган қарорлар ҳақида хабар берилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Lufthansa

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг