Louis Vuitton ва Tiffany ўртасидаги 16 миллиардлик битим жар ёқасида турибди
Бизнес
−
11 Сентябрь 2020
4028LVMH компаниялари гуруҳи ва Американинг Тiffany заргарлик тармоғи ўртасидаги энг йирик битим муваффақиятсизликка юз тутиш остонасида турибди. Француз миллиардери ва Louis Vuitton эгаси Бернара Арно 16,2 миллиард долларга баҳоланган тармоқни сотиб олишни бекор қилиш тўғрисидаги қарорини эълон қилди. Ушбу истиқболли шериклик АҚШнинг Франция ва Европа Иттифоқи билан ташқи савдо урушлари қурбонига айланди.
Заргарлик компанияси LVMH'ни битим шартларини қайта кўриб чиқишга ва уни янада қулай шартларда тузишга қарор қилганига ишонмоқда. Бу ҳақда "Рамблер" хабар берди.
Бунга жавобан француз концерни, Франция Ташқи ишлар вазирига асосланиб, битимни камида 2021 йил 6 январгача кечиктиришbни айтди. Аввалроқ, АҚШ Президенти Дональд Трамп Франция ва Европа Иттифоқидан товарларга импорт божларини 25 фоизга ошириш билан таҳдид қилган эди.
LVMH узоқ вақтдан бери Tiffany'ни сотиб олиш ниятида эди. Томонларнинг келишувига кўра, битим тузилгандан бир йил ўтиб, 2020 йил 25 ноябрга қадар ёпилиши режалаштирилган эди. Энди Tiffany шартномани бузилишидан хавотирга тушиб, судга мурожаат қилди.
"Франция қонунчилигига кўра, Ташқи ишлар вазири компания келишувини бузишни мажбурлаш ҳуқуқига эга эмас", деди Tiffany раиси Роджер Фарах.
Концерн вакилларининг сўзларига кўра, Тiffany'нинг ўзи имзолаш муддатини 31 декабрга қолдиришни сўраган. Брендни сотиб олиш тўғрисидаги битим коронавирус пандемияси қимматбаҳо товарларга бўлган талабни камайтирмасидан олдин имзоланган - таҳлилчилар фикрига кўра, у камида уч йилда тикланади. Бу орада Louis Vuitton эгаси Бернара Арно сотиб олмоқчи бўлган тармоқлари нархини пасайтиришга ҳам уриниб кўрган.
Шартнома бекор қилиниши мумкинлиги ҳақидаги хабар Тiffany'га оғир зарба бўлди, компаниянинг акциялари 14 фоизга тушиб кетди. LVMH акциялари эса атиги 1,4 фоизга тушган.
Рушанабону Султонова
LiveБарчаси