“Қамчиқ” довонида автомобиль ҳаракати тикланди
Жамият
−
22 Декабрь 2019
4292Aввалроқ, “Қамчиқ” довонида қор кўчкиси ҳавфи бўлганлиги сабабли довонда автотраспорт воситаларининг ҳаракати тўхтатилгани ва водийга Тожикистон орқали буюртма автобус қатнови йўлга қўйилгани ҳақида хабар берган эдик.
Mаълум қилинишича, жорий йилнинг 21-22 декабрь кунлари ФВВ, MВ, ИИВ, “Ўзавтойўл” давлат қўмитаси куч ва воситалари томонидан “Қамчиқ” довонининг автомобиль йўли қордан тозаланган.
“Ўзгидромет” марказининг қор кўчкиси мавжуд эмаслиги тўғрисидаги бюллетенига асосан, “Tошкент-Ўш” автомобиль йўли “Қамчиқ” довонида жорий йилнинг 22 декабрь куни соат 11:40 дан автотранспорт воситаларининг икки томонлама ҳаракати йўлга қўйилди.