“Ливерпул” мағлуб бўлди, аммо ижобий жиҳатлар ҳам йўқ эмас

Спорт

image

10 август куни бўлиб ўтган Англия Суперкубоки (Cоммунитй Shield) финалида "Кристалл Pelas" пенальтилар сериясида "Ливерпул" устидан ғалаба қозонди. Натижа мерсисайдликлар учун мағлубият бўлса-да, учрашувнинг ижобий томонлари ҳам бўлди, дея ёзмоқда BBC спорт нашри.

Янги трансферлар – Уго Экитике ва Жереми Фримпонг илк марта ҳисоб варақларига киритилди. Флориан Вертс ва Милош Керкез ҳам биринчи бор асосий таркибда ўйинга тушиб, жамоага тезда мослаша бошлаганини кўрсатди. Уларнинг тўртовлонинг ҳам бу учрашуви клуб сафидаги илк расмий ўйини бўлди.

"Ливерпул" бош мураббийи Арне Слот жамоа ҳали янги таркибга мослашиш жараёнида эканини таъкидлади:

"Агар рақиб иккита пенальтини ўтказиб юборса ва сиз барибир пенальтилар сериясида ютқазсангиз, бу, албатта, ёрдам бермайди. Аммо умумий ўйинда биз икки марта ҳисобда олдинда эдик ва назорат бизнинг қўлимизда эди. Муҳаммад Салоҳ ҳам ғалаба келтириши мумкин бўлган катта имкониятга эга бўлди. Шундай бўлса-да, 2:2 ҳисобида якун топгач, пенальтилар сериясига чиқишимиз – эҳтимол биз учун кичик бир омад эди."

Шу тариқа, мағлубиятга қарамай, "Ливерпул" янги футболчиларни синовдан ўтказди ва жамоанинг янги кўриниши аста-секин шаклланаётганини намойиш этди.

Маълумот ўрнида, Ливерпул шу ёзнинг ўзида аллақачон 315 миллион сарфлаган. Энг қиммат трансфер қилган ўйинчиси Флориан Вертс бўлиб у учун 150 миллион сарф қилган. Бу АПЛ рекорди ҳисобланади.

Жаҳонгир Болтабоев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

“Ливерпул” Арне Слот Англия Суперкубоки

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг