“Ливерпуль” Баркола учун қанча таклиф тайёрлаётгани маълум бўлди
Sport
−
08 August 688 1 minute
Англиянинг “Ливерпуль” жамоаси “Пари Сен-Жермен” қанот ҳужумчиси Брэдли Баркола учун 115 миллион евро таклиф қилишга тайёр. Бу ҳақда “L’Équipe” нашри хабар берди.
Манбага кўра, бир неча кун давом этган музокаралардан сўнг Англия клуби француз футболчиси учун аниқ таклиф билан чиқишга қарор қилган.
Бироқ ПСЖ ушбу таклифни рад этиши кутилмоқда. Парижликлар Барколани тахминан 150 миллион еврога баҳоламоқда.
Аввалроқ, ОАВда 23 ёшли футболчининг ўзи “Ливерпуль”га ўтиш истагида экани ҳақида хабарлар тарқалган.
Маълумот учун, ўтган мавсумда Баркола ПСЖ сафида барча мусобақалар доирасида 49 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.
“Transfermarkt” маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 90 миллион еврони ташкил этади.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August