“Ливерпуль” 1953 йилги энг ёмон сериясини такрорлади

Спорт

image

Кеча, 26 ноябрь куни UEFA Чемпионлар лигаси 5-тур доирасида “Ливерпуль” жамоаси ўз майдонида Нидерландиянинг ПСВ клубига 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди. Бу мағлубият жамоанинг сўнгги 12 учрашувидаги 9-мағлубияти бўлиб, клуб тарихидаги 1953 йилдан кейинги энг ёмон серия сифатида қайд этилди. Бу ҳақда “Football on TNT Sports” хабар берди.

Манбага кўра, “қизиллар”нинг бундан олдинги шундай мағлубиятлар серияси 1953 йилнинг ноябридан 1954 йилнинг январигача қайд этилган эди.

Ҳозирги вақтда “Ливерпуль” 9 очко билан Чемпионлар лигаси турнир жадвалида 13-ўринда, ПСВ эса 15 очко билан 15-ўринда бормоқда. Мерсисайдликлар навбатдаги турда “Интер” жамоаси майдонига сафар қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Манчестер Юнайтед”нинг собиқ ҳужумчиси Уэйн Руни Премьер-лига жамоаси “Ливерпуль” бош мураббийи Арне Слотга жамоа ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳни истеъфога чиқаришни кўриб чиқиши кераклигини айтган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Чемпионлар лигаси “Ливерпуль” энг ёмон серия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг