“Лестер Сити” клуби сотувга қўйилди

Спорт

image

Англиянинг “Лестер Сити” футбол клуби сотувга қўйилди. Бу ҳақда “The Athletic” хабар берди.

Манбага кўра, клуб эгалари келишувдан 300 миллион доллар олишни режалаштирмоқда. Бироқ жамоанинг Англия чемпионатининг учинчи даражали дивизионига тушиб кетгани сабабли якуний сумма тахминан 200 миллион долларни ташкил этиши мумкинлиги таъкидланмоқда.

Citigroup инвестиция банки инвесторларни жалб қилиш учун махсус тақдимот тайёрлади. Харидорларга King Power стадиони, Seagrave машғулот базаси, Belvoir Drive аёллар жамоаси базаси, ер майдонлари, академия, аёллар жамоаси ҳамда Бельгиянинг “Оуд-Хеверлее Лёвен” клуби каби активлар портфели таклиф этилмоқда.

2025 йил ҳолатига кўра, ушбу активларнинг умумий қиймати 275 миллион долларга баҳоланган.

Маълумот учун, “Лестер Сити” клуби 2016 йилда Англия чемпиони бўлган. Шунингдек, клуб 1964, 1997 ва 2000 йилларда Англия лига кубоги, 1971 ва 2021 йилларда Суперкубок ҳамда 2021 йилда Англия кубогини қўлга киритган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг