Ла Лигада мавсумнинг энг яхшилари аниқланди
Спорт
−
30 Май
2227Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем 2023/24 йилги мавсумда Ла Лиганинг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда “Marca” хабар берди.
Мадрид клубидаги дебют мавсумида 20 ёшли англиялик футболчи Испания чемпионатида 28 учрашувда 19 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.
“Жирона” клуби мураббийи Мичел чемпионатда мавсумининг энг яхши мураббийи деб эътироф этилди. У бошчилигида учинчи жамоа 3-ўринни эгаллаб, Европа Чемпионлар лигасига йўлланмани қўлга киритди.
“Барселона”нинг 16 ёшли вингери Ламин Ямал мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди.