Кун охирида яна 16 нафар ўзбекистонликда коронавирус аниқланди
Жамият
−
13 Май 2020 8306 1 дақиқа
13 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 16 таша ортиб, 2612 нафарни ташкил этмоқда.
16 нафар янги касалланиш ҳолатларининг 11 нафари хориждан келиб, карантинга олинган, қолган 5 нафари ҳам олдиндан карантин муассасаларида кузатувда бўлган фуқаролар орасидан аниқланди.
Айни пайтда Ўзбекистонда 2076 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайди. Мамлакатимизда даволанаётган 525 нафар бемордан 12 нафари оғир аҳволда. Шифокорларимиз томонидан барча беморларга стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Live
Барчаси