Коррупцияга қарши курашиш агентлигига қўшимча вазифалар юклатилди — Президент фармони

Жамият

image

Коррупцияга қарши курашиш агентлигига давлат ташкилотларининг очиқлигини таъминлаш бўйича қатор вазифалар юкланди. Бу ҳақда “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармонида белгиланган.

Фармонга кўра, 2021 йил 1 сентябргача Очиқ маълумотлар портали давлат харидлари бўйича махсус ахборот портали билан интеграция қилинади.

2021 йил 1 августгача Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси расмий веб-сайтида ва Порталда Ов қилиш ва овчилик хўжаликлари тўғрисидаги ахборот базаси ишга туширилади. 

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги зиммасига қўшимча вазифалар юклатилди. Агентлик, жумладан:

  • давлат органлари ва ташкилотларининг маълумотларини Интернетга жойлаштириш мажбуриятлари ҳисобини юритади;
  • мурожаатлардан келиб чиқувчи давлат органлари ва ташкилотларининг очиқлиги ва шаффофлигига оид долзарб масалаларни “Mening fikrim” веб-портали орқали умумхалқ муҳокамасига чиқаради.

Фармонга кўра, “Давлат сирларини сақлаш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади. 

2021 йил 1 декабрдан:

  • йил якунлари бўйича давлат органлари ва ташкилотларининг Очиқлик индекси аниқланади;

қуйидаги тадбирлар телеканаллар, шунингдек, Интернет орқали жонли эфирга узатилади:

  • Қонунчилик палатаси ва Сенат мажлислари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши сессиялари;
  • тарафларнинг розилиги билан айрим ҳуқуқбузарликларга ва оилавий низоларга оид фуқаролик суд ишлари.

Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

132

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг